O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • faoliyat1

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда “Давлат инспекция”си деб юритилади) Таълим муассасалари аттестацияси ва давлат аккредитацияси бош бошқармаси (кейинги ўринларда – “Бош бошқарма” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июндаги  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сонли қарорига асосан Давлат инспекциясининг тузилмаси таркибига киради.

    Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойиш ҳамда бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Давлат инспекцияси Низомига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

    Давлат инспекциясининг тузилмасига мувофиқ Бош бошқарма ўз ваколати доирасидаги масалалар юзасидан Давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари раҳбарлигида фаолиятини амалга оширади, фаолиятига оид барча масалалар бўйича Давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарига ҳисобдордир.

    Бош бошқарма ўз фаолиятини Давлат инспекциясининг бошқарма ва бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази шунингдек тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат бошқарув органларининг тегишли бўлим ва бошқармалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI