O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

     

     

    Камолиддин Беҳзод номидаги

    Миллий рассомлик ва дизайн институти хақида маълумот

     


    1. Институт ташкил этилганлиги.

     

    Мамлакатимиз ўзининг бой бадиий мероси билан жаҳон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган қадимий цивилизация ўчоғи сифатида миллий бадиий анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаб келаётгани дунёнинг етакчи санъат мутахассислари томонидан эътироф этилган.

     

     

    Бугунги кунда замонавий ўзбек тасвирий санъатига кўплаб ёш истеъдод эгалари кириб келаётгани, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорлар, хусусан, рассом ва ҳайкалтарошлар, халқ усталари ижодида янгича мазмун ва шакл, жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилиш тенденциялари кўзга ташланаётганини ижобий баҳолаш лозим.

     

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сонли қарорига 4-иловасига мувофиқ Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мавжуд масалаларни «2017 — 2021 йилларда Республика Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури»га киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни  ишлаб чиқилган.

     

     

    Ҳозирда институтда 4 та (“Санъатшунослик”, “Тасвирий санъат”, “Дизайн”, “Амалий санъат” ) факультет, 16 та  кафедралар  мавжуд.

     

     

    Ҳозирги кунда институтнинг 16та кафедрасида асосий штатда 206   нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, илмий салоҳият 21,4% ни ташкил этади. Фан доктори профессорларнинг ўртача ёши 63, фан номзоди доцентларники 52 ёшни ташкил этади. Кейинги 3 йилда институтда олий ўқув юртидан кейинги таълимни 3 та ихтисослик бўйича таянч докторантурани ва 1 та ихтисослик бўйича докторантурани тугатганлардан бирортаси ҳимоя қилмаган.  Агар ушбу ҳол давом қилса илмий салоҳият янада тушиши табиий ҳол.

     

     

    Охирги 3 йилда бор-йўғи 64,6% профессор-ўқитувчилар малакасини оширган.

     

     

    Амалий санъат факультети бўйича Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими талабалари учун фотопавильон, Бадиий кулолчилик бўлими талабалари учун кулолчилик устахоналари, Ҳайкалтарошлик бўлими талабалари учун ҳайкалтарошлик устахоналари мавжуд.

     

     

    Мавжуд устахоналар меъёр талаблари даражасига ҳажми жиҳатидан жавоб бермайди, Кулолчилик устахонасида катта ҳажмли хумдон, ҳайкалтарошлик бўйича станоклар сони талаба сонига нисбатан кам,  амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими талабаларининг лойиҳалаш ва ашёда ишлаш фанлари бўйича маданий меъросларимизни тиклаш жараёнида устахона йўқлиги сабабли шартномалар асосида дарслар Икуо Хираяма номидаги Халқаро Маданият Карвон-Саройида  ўтказилади.

     

     

    Тасвирий санъат факультети “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси тасарруфида 3 та ўқув устахоналари мавжуд. Ўқув устахоналари керакли мальберт, стул, подиум, ҳар хил рангдаги дрепировкалар ҳамда ёруғлик тарқатувчи сафидлар билан таъминланган. Шу билан бирга ўқув устахоналарининг майдони меъёр талабларига мос эмас. Талабалар кўплиги ҳисобига модел билан ишлаётганда ноқулайликлар вужудга келади. Ўқув устахоналарнинг шифтлари паст, дудбўранлар йўқлиги сабабли бўёқ ва кимёвий суюқликларнинг хиди профессор-ўқитувчилар ва талабалар соғлигига зарар етказиши мумкин. Ўқув устахоналарида ёруғлик масаласида муаммолар бор. Талабалар модел билан ишлашда ёруғлик, соялар ва рефлекслар тасвирий санъат асарларини яратишда муҳим омил ҳисобланади. Машғулотлар жараёнида талабалар матони тайёрлаш учун материалшунослик техника ва технология фанидан матони рангтасвирга тайёрлаш учун устахона майдони етарли эмаслиги ҳамда дурадгорлик устахонаси мавжуд эмаслиги сабабли талабалар турли хил қийинчиликларга дуч келмоқда.

     

     

    Дизайн факультети “Либос дизайни” кафедраси мутахассислик кафедраси ҳисобланади. Ушбу кафедра тасарруфида 1 та устахона мавжуд бўлиб, устахона ўқув жараёнини ташкил қилиш учун керак бўладиган 9 та тўғри чок тикув машинаси, 1 йўрмаловчи, 1 зиг-заг чокли ва 2 та трикотаж махсулотларига ишлов берувчи тикув машиналари, бичув столлари, 25 та маникенлар мавжуд. Ушбу йўналишларда ўқитиладиган фанлардан ўқув-методик таъминот етарли даражада бўлсада, моддий техника база етарли даража эмас.

     

     

    Таълим йўналиши, мутахассисликлари бўйича чет тилида ўқитиладиган фанлар (Ашёда ишлаш,Композиция, ўқитувчи –Л.Башарова)
    2 та .

     

     

    Бакалавриат таълим йўналишлари сони 25 та, талабалар сони
    1405 нафар. Магистратура мутахасиссликлари сони 13 та, талабалар сони
    80нафар, Қўшма дастур асосида (Тайланд) талабалар сони 20 нафар ва Сиртқи бўлимда 22 нафар талаба тахсил олади.

     

     

    Талабалар турли хил олимпиада ва нуфузли танловларда совринли ўринларни қўлга қиритган ва мукофотларга сазовор бўлган талабалар салмоғи 2017 йилда  26 тани, 2018 йилда 20 тани ташкил этган.

     

     

    Дунёнинг нуфузли 1000 талигига қирувчи олий таълим муассасаларида ўқув машғулотлар ўтқазган профессор-ўқитувчилар сони охирги 3 йилда 1 нафарни ташкил этган.

     

     

    Охирги 3 йилда чоп этилган монографиялар сони 12 та, дарсликлар 4 та, халқаро журналларда 46 та, ОАК эътироф этган Республика журналларида 106 та мақола чоп этилган, ҳорижий ОТМ билан ҳалқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойихаларда иштирок этган талабалар ва ўқитувчилар сони 6 нафарга тенг.

     

     

     

     

     

    Шунингдек, ОТМлар рейтингини аниқлашда институт қуйидаги:

     

     

    Ҳалқаро кўрсаткичларга кўра профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолаларига иқтибослар мавжуд эмас.

     

     

    Хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлари буюртмалари ҳисобига 2018 йилда 78 206 $ маблағларни ташкил этади.

     

     

    Соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган илмий (илмий-ижодий) тадқиқотлардан 2018 йилда олинган молиявий маблағлар 2017 йилга нисбатан (49 077  000  сўм) кам;

     

     

    Битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги (битирганидан сўнг 6 ой ичида) 2016 йилда 78,2 %ни, 2017 йилда 85,7 %ни, 2018 йилда эса 87,4 %;

     

     

    Магистратура битирувчиларининг ишга жойлашганлик даражаси 2016 йилда 88,9 %ни 2017 йилда 69,6 %ни 2018 йилда эса 85,8 % ташкил этган.


        
        

     

     

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI