O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • O'zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti

    ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ

     

    Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги
    ПФ-5368-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига (Университет) айлантирилган.

    Университет айнан қуйидаги жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини тўлиқ кўламда ривожлантиришда мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ислоҳ қилинган:

    соҳада методик таъминлашнинг даражаси етарли эмаслиги;

    олий маълумотли мутахассислар тақчиллиги;

    спортнинг айрим турлари бўйича спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар етишмайди, бир қатор энг малакали кадрлар, яъни олий ва биринчи тоифали спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар қисқариши тенденцияси кузатилмоқда, ходимларнинг умумий касбий савияси пасаймоқда;

    спорт факультетлари талабалари контингентининг сифати ва тузилмаси талаб даражасида эмас;

    жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш соҳасига замонавий ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини жорий этишга зарур даражада эътибор берилмаяпти;

    жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш соҳасига инновацион технологияларнинг пассив қўлланилиши.

    Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. 

    Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

    Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. 

    Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. 

    Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. 

    Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. 

    Иккинчи ташаббусга доир масалалар муҳокама қилинар экан, диёримизда 12 мингдан зиёд спорт иншоотлари борлиги, лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслиги қайд этилган.

     

    Раҳбарият кўрсатмасига биноан, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил 7-8 май кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузуридаги 2018 йил 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳолати ўрганилди.

    Университет таркибий тузилмасига кўра 1 та филиал (Нукус), 4 та факультет (“Спорт ўйинлари”, “Яккакураш спорт турлари”, “Кўпкураш спорт турлари”, “Спортни бошқариш ва касбий фанлар”) ҳамда 18 та  кафедралар фаолият кўрсатмоқда.

    Университетнинг 5 та бакалавриат таълим йўналишида  4948 нафар, 2 та магистратура мутахассислигида 70 нафар, жами 5054 нафар талаба тақсил олмоқда.

    Университетда жами 356 нафар профессор-ўқитувчи (шундан 323 (90,7%) нафари асосий штатда, 27 (7,6%)  нафари ўриндош асосида, 6 (1,7%) нафари соатбай асосда) фаолият кўрсатмоқда.

    Асосий штатдаги профессор-ўқитувчилардан 12 (3,7%) нафари фан доктори-профессорлар, 56 (17,3%) нафари фан номзодларидир. Илмий даражасиз ишлаётган ўқитувчилар 255 (79%) нафарни ташкил этади.  

    Университет асосий штати бўйича илмий салоҳият 21,0%ни (2017 йил 19,2%) ташкил этади.

    Республика олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида Университет
    17-ўринни эгаллаган, хусусан:

    илмий фаолият бўйича 48–ўрин,

    талабалар билими ва битирувчилар сифати бўйича 22–ўрин.

    • 1. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши ва дарс ўтиш сифати

    Талабалар билан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра:

     

     

     

    2017

     

    2018

     

    Профессор-ўқитувчилар дарсларининг сифатидан норозилар

     

    51,8%

     

    30%

     

    Талабалар билимини баҳолаш холислигидан норозилар сони

     

    41,7%

     

    28%

     

    Таълим олиш учун яратилган шароитлардан норозилар

     

    35,3%

     

    31%

     

    Дарсларнинг амалиёт билан қисман боғлиқлиги, дарсларда ўтилган нарсалар амалиётда қисман қўлланилиши

     

     

     

    28%

     

    АРМда мустақил таълим учун яратилган шароитлар ва мавжуд ресурслар қониқмасликлари

     

     

     

    40%

     

    Дарсларни ўзлаштириш учун зарур ресурсларнинг институтда мавжуд эмаслигидан

     

     

     

    33%

     

    Дарс хоналаридаги ахборот-коммуникация технологиялари ва жиҳозлар самарасиз қўлланилиши

     

     

     

    37%

     

    Ҳалигача баъзи профессор-ўқитувчилар маърўзалар матнини ўқиб беришлари

     

     

     

    82%

     

    Замонавий билим олиш учун тўсқинлик қилаётган асосий омиллар

     

     

     

    илмий манбалар етишмовчилиги (27,7%), хорижий тилларни билмаслик (26,3%), педагоглар билим ва малакаси пастлиги (13,8%)

    35% талабаларнинг дарс ўтиш сифати бўйича фикр бериш имкониятининг чекланганлиги ва фикларининг институт жамоаси томонидан ҳар доим ҳам эътиборга олинмаслигини  таъкидлашган.

     

    • 2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий педагогик салоҳияти

    2018 йилда асосий штатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар томонидан 5 та дарслик, 11 та ўқув қўлланма чоп эттирилган бўлиб, бу 2017 йилга (35та дарслик ва ўқув қўлланма) нисбатан 2 бараварга камайган. Бироқ дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этиш бўйича барча кафедралар ҳам бир хил ҳисса қўшмаган: 12 та (85,7%) кафедрада дарслик, 9 та (64,3%) кафедрада ўқув қўлланма нашр этилмаган.

    Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш даражаси бўйича ижобий баҳоланганлар салмоғи–5,6%, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича – 49,4%ни ташкил этган.

    Илмий тадқиқот ишлари натижаларига кўра олий аттестация комиссияси эътироф этган илмий журналларда 63 та (2017 йил 70 та), чет эл журналларида 13 та (2017 йил 7 та) илмий мақолалар чоп этилган: 1 нафар профессор-ўқитувчига бир йилда ўртача 0,24 та мақола тўғри келмоқда.

    Илмий-тадқиқот ишлари натижадорлиги таҳлилига кўра, сўнгги йилда монографиялар сони 25% га камайган (2017 йилда 4 та, 2018 йилда
    3 та), патентлар сони 50% га камайган (2017 йилда 2 та, 2018 йилда 1 та) ва профессор-ўқитувчилар томонидан чоп этилган мақолаларга халқаро илмий ҳамжамият томонидан берилган иқтибослар сони 43% га ўсган (2017 йилда 77 та, 2018 йилда 110 та).

    Шунга қарамай, 11 та кафедрада монография чоп этилмаган, 13 та кафедрада патент олинмаган.

    Олий ўқув юртидан кейинги таълим Университети бўйича 2018 йилда 10 та профессор-ўқитувчилар ҳимоя қилган (2017 йилда 1 та ҳимоя қилинган).

    Бугунги кунда олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида
    3 нафар таянч докторант (PhD), 1 нафар докторант, 86 нафар мустақил тадқиқотчилар таҳсил олишмоқда.

    Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари талабалари мутахассислик фанлари бўйича 2018 йилда ўтказилган тест синовларида 21,2% талаба қониқарсиз натижа қайд этишган.

    Талабалар билан 2018 йилда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, таълим олиш учун яратилган шароитлар бўйича 35,3%, профессор-ўқитувчилар дарсларининг сифати бўйича 51,8% ва талабалар билимини баҳолашнинг холислиги бўйича 41,7% талабалар университетдаги мавжуд ҳолатлардан норози эканлигини билдирган.

    Ҳалқаро олимпиадаларда, нуфузли танловларда совринли ўринларни қўлга киритган ва мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стпендияси совринлари бўлган талабалар сони 2017 йил -1 нафар (2018 – 42 нафар), Республика олимпиадаларида ва нуфузли танловларда совринли ўринларни киритган ва мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабалар сони 2017 йил -33 нафар  (2018-64 нафар).

    2018 йилда Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирган жами 1032 нафар талабалардан 294 нафари (28,5%) (2017 йил 3,4%) ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашмаган.

    Университетда 395 та компьютер бўлиб, ҳар 100 нафар талабага 8 та (меъёр 15 та, жами 758та компьютер) компьютер тўғри келади, локал тармоқ ва интернет қамрови 56%.

    Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди:

    университетда замонавий ахборот ва педагогик технологияларидан фойдаланиб назарий таълим берилиши талаб даражасида эмас;

    талабаларнинг кўпчилиги республика ва халқаро миқёсидаги турли мусобақаларга қатнашаётганлиги сабабли назарий машғулотларга қатнашаётмаганлиги, айрим талабалар эса семестр бошлангандан буён 1-2 пара келганлиги  аниқланди. Бу эса талабаларнинг келажакда етук мутахассис бўлиб чиқишлари учун  тўсқинлик қилади;

    университет таҳсил олаётган аксарияти Тошкент шаҳридан қатнаб таҳсил олиши муносабати билан 1-пара дарсларга кечикиб келиш ҳолатлари мавжуд;

    илмий салоҳиятни ошириш, малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳалқаро грантлар билан ишлаш жараёни бошланган, аммо бу борадаги амалий натижалар қониқарли даражада эмас;

     

    Ишчи гуруҳ томонидан университетда кадрлар тайёрлаш сифатини янада оширишга йўналтирилган бир қатор амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:

    • хорижий давлатлар тажрибаси асосида мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт таълим йўналишида бакалавр босқичида 3 йиллик таълим тизимини жорий қилиш;
    • соҳанинг хусусиятлари ва хориж тажрибасини инобатга олиб, машғулот гуруҳларида талабалар сонини 40 тадан 20 тагача камайтириш
    • Президент администрацияси раҳбарининг 2019 йил 11 февралдаги 3192-хх сонли топшиғига биноан иснтитутда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб бугунги кунда кадрлар тайёрланмайдиган соҳалар ва мутахассислардан “Жисмоний-соғломлаштириш ва туристик-рекреацион фаолият”, “Соғломлаштириш ва адаптив жисмоний маданият”, “Спортнинг техник ва амалий турлари”, таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
    • Нуфузли хорижий жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини илмий раҳбарликка жалб қилиш ҳамда университет ўқитувчиларига бириктириш орқали мустақил изланувчиларнинг (PhD, DSc) докторлик диссертациялари бўйича ҳимоялар сонини ошириш;

     

     

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI