O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • Samarqand Iqtisodiyot va Servis instituti

    САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

     

    Институт 1931 йилдан Ўрта Осиё Давлат университетининг Иқтисодиёт факультети негизида Ўрта Осиё кооператив институти номи билан ташкил этилган. 1960 йилдан Самарқанд кооператив институти номини олган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
    2004 йил 26 мартдаги 144-сонли Қарорига асосан Самарқанд кооператив институти номи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига айлантирилган.

    Институт таркибий тузилмасига кўра 3 та факультет, яъни “Иқтисодиёт ва менежмент”, “Сервис ва туризм” ва “Банк-молия хизматлари” факультетлари ва 13 та кафедралар фаолият кўрсатмоқда.

    Институтнинг 12 та бакалавриат таълим йўналишида 
    2509 нафар (шундан 415 нафари сиртқи таълим),
    9 та магистратура мутахассислигида 86 нафар, жами 2595 нафар талаба тақсил олмоқда.

    Институтда жами 204 нафар профессор-ўқитувчи (шундан 195(95,6%) нафари асосий штатда, 8 (3,9%)  нафари ўриндош асосида, 1 (0,5%) нафари соатбай асосда) фаолият кўрсатмоқда.

    Асосий штатдаги профессор-ўқитувчилардан 15 (7,7%) нафари фан доктори-профессорлар, 63 (32,3%) нафари фан номзодларидир. Илмий даражасиз ишлаётган ўқитувчилар 117 (60,0%) нафарни ташкил этади.  

    Раҳбарият кўрсатмасига биноан, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил 11-13 март кунлари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузуридаги 2018 йил 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳолати ўрганилди.

    Ўрганиш натижаларига кўра:

    1.       Институтда илмий салоҳият 40%ни ташкил этсада, бу салоҳиятдан фойдаланиш даражаси етарли эмаслиги кузатилди, яъни илмий мактабларнинг тўлақонли фаолият юритмаслиги, профессор-ўқитувчилар томонидан нашр қилинган илмий мақолаларга берилган иқтибосликнинг камлиги кузатилди (2017 йилда 8 та, 2018 йилда 13 та).
    2.       2018 йилда АРМ янги биноси ишга туширилган. Лекин АРМ талабаларнинг қатновини ҳисобга ҳалигача эскича усулда келган профессор-ўқитувчилар ва талабалар дафтарга ёзилиб борилмоқда. Ҳозирги АКТ воситалардан фойданилмаяпти.
    3.       АРМда ягона электрон база тартибли равишда ички портал ва институт веб сайтгига жойлаштирилмаган.
    4.       Талабалар кўпчилиги илмий журнал, электрон кутубхона базасидан фойдаланишни билмайди. Маълумотни қаердан оласиз деган саволга Зиёнет ёки Норма.уз порталидан деб жавоб беришди бошқа базалар тўғрисида маълумотга эга эмаслиги кузатилди.
    5.       Айрим гуруҳларда (КТИ-118) талабалар сурункали дарс қолдирилганлиги кузатилди. Факультет деканидан бу талабалар билан қандай ишлар олиб борилганлиги сўралганда ўрнатилган тартибда ота-оналари чақиртилиб муҳокама қилинганлиги ва 36 соат ошган бўлса хайфсан берилганлигини таъкидлади. Лекин талабалар дарсларни қолдиришда давом этмоқда, демак талабалар билан номига ишланган, уларнинг дарсларни қолдириш сабаблари тўлиқ ўрганилмаган, таъсирчан механизмлар қўлланилмаган.
    6.       Талабалар билан суҳбатда шу кунгача ўз соҳасининг усталари вилоятда кўзга кўринган ва юксак натижаларга эришган меҳмонхона, ресторан  ёки туристик фирма раҳбарлари келиб мастер класслар ўтмаганликлари аниқланди. Талабалар томонидан уларнинг фикрлари яхши мутахассис бўлиб чиқишларида алоҳида ўрин тутишини таъкидлашди.
    7.       Шу мутахассис чиқарувчи кафедра мудири эса режа тасдиқланганлиги ва ойига 2 та машғулот бўлишини айтиб шу кунгача фақат битта C.A.T.I.A туристик фирмаси раҳбари талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан мастер класс ўтказган.
    8.       Бевосита тарихий обидалар, музейлар, меҳмонхоналар, ресторанлар, банклар ҳамда ишлаб чиқариш объектларда олиб борилаётган сайёр дасрларнинг салмоғи камлиги аниқланди.
    9.       Институт ўқув лабораторияларидаги мавжуд асбоб-ускуналарнинг
      25-30% маънан ва жисмонан эскирган.
    10.       Илмий-тадқиқот ишлари натижадорлиги таҳлилига кўра, 4 та кафедрада монография чоп этилмаган, 12 та кафедрада патент олинмаган, 4 та кафедрада хорижий журналларда мақолалар нашр этилмаган.

    11.       Институт бўйича мавжуд 9 та мутахассислик кафедраларидан ҳеч бирида халқаро грантлар мавжуд эмас.

    12.       2018 йилда институтнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирган жами 600 нафар талабалардан 74 нафари (12,3%) ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашмаган.
    13.       Институтда ҳар 100 нафар талабага 10 та (меъёр 15 та, жами 327 та компьютер) компьютер тўғри келади, локал тармоқ қамрови 88%, интернет қамрови 100%.

    Ишчи гуруҳ томонидан муаммоларни бартараф этиш юзасидан бажарилган амалий кўмак.

    кадр буюртмачилари билан кафедраларда учрашувлар ташкил этилиб, унда:

    - иш берувчилар ва кафедралар ҳамкорликда талабалар билими ва малакасини мунтазам равишда мониторинг қилиш;

    - ишлаб чиқариш корхоналарида амалий машғулотлар ўтиш, ишлаб чиқаришдан малакали мутахассисларни ўқув жараёнига ва амалиётга раҳбарликка янада  кенгроқ жалб қилиш;

    - профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар билан ҳамкорликда иш берувчиларнинг муаммоларини илмий жиҳатдан ўрганиш, бу жараёнга талабаларни жалб қилиш ва унинг натижалари асосида талабаларни ишга қабул қилиш;

    - институтда мунтазам равишда “карьера куни” (“Job Fair”) ўтказиш;

    - бизнесда ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришган собиқ битирувчилар кенгаши (alumni) ташкил этиш ҳамда улар томонидан талабаларга мастер класслар ўтиш, талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;

     - малакавий амалиётларни самарали ташкил этиш, жойларда сайёр ўқув машғулотларини ўтказиш юзасидан келишилиб олинди.

    Институт таълим сифатини назорат қилиш бўлими, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва факультет деканлари ҳар билан талабанинг юриш-туришидан хабардор бўлиш, уларнинг дарсларга қатнашишлари ва  фанларни ўзлаштиришларини доимий мониторинг қилиб бориш, кўп дарс қолдирган талабалар билан алоҳида ишлаш, муаммоларини тўлиқ ўрганиш, келажакда етук мутахассис бўлиб етишлари учун ҳамкорликда ишлари бўйича  тавсиялар берилди. 

     

    Институтда кадрлар тайёрлаш сифатини янада оширишга йўналтирилган таклифлар:

    институт негизида ўзини ўзи молиялаштириш асосида меҳмонхона-ресторан хизматлари ўқув-хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш  (тижорат банкларининг туризм инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган имтиёзли кредитлари асосида);

    туризм, хизматлар соҳаси ва меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналишларида талабаларнинг хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришлари, хорижлик туристларга юқорида даражада хизматлар кўрсатиш учун иккинчи чет тили фанларини киритиш ҳамда уларнинг соатларини мавжуд соатлар салмоғини оптимиллаштириш эвазига 25-30 фоизга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

     


    • хорижий давлатлар тажрибаси асосида туризм, хизматлар соҳаси таълим йўналишларида бакалавр босқичида 3 йиллик, магистратурада
      1 йиллик таълим тизимини жорий қилиш;
      • туризм, хизматлар соҳаси ва меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналишларида амалиётларни туристик мавсум юқори бўлган ойларда (апрель, май, июнь) ташкиллаштириш. Амалиёт узлуксиз бўлишини таъминлаш мақсадида, ўқув режаларни туризм мавсум ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда мустақил равишда қайта ишлаб чиқиш. Хорижда амалиётни (Дубай, Туркия, Ҳиндистон, АҚШ май-августь) кенг жорий этиш ва рағбатлантириш.
      • ўқитиш сифатини ошириш мақсадида электрон таълим платформасини яратиш;
      • кредит тизимига ўтиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш ва 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёнида қўллаш.
      • академик лицейни ўқув-услубий жиҳатдан назорат қилиш, таълим сифати мониторингини олиб боришни янада ривожлантириш ҳамда академик лицей йўналишларини институт йўналишларига янада мослаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
      • сайёр дарсларни 20-25 фоизгача кўпайтириш ва бевосита тарихий обидалар, музейлар, меҳмонхоналар, ресторанлар, банклар ҳамда ишлаб чиқариш объектларда олиб бориш.
      • талабаларда бизнес ғоялар ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш ва уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш;
      • вилоят ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда мультимедиа марказини ташкил этиш, шунингдек туристик ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича роликлар, ҳар хил буклетлар, туристик объектларнинг 3D анимацион кўринишларини яратиш бўйича ижодий ишлар салмоғини ошириш.

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI