O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • Toshkent davlat texnika universiteti

     

    Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таълим сифатини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш ва  янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида

    МАЪЛУМОТ

     

    Топшириғингизга биноан жорий йилнинг 12-19 ноябрь кунлари Тошкент давлат техника университетида (Университет) Президент администрацияси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ фаолият олиб борди ва университетга фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

    Университетда 7 та факультет (Муҳандислик технологиялари, Электроника ва автоматика, Энергетика, Кончилик иши ва металлургия, Геология-қидирув, Машинасозлик, Механика) ва  60 та кафедра фаолият юритади.

    Университетда жами 12508 нафар талаба таҳсил олмоқда, жумладан 56 та бакалавриат йўналишида 11936 нафар, 57 та магистратура мутахассислигида 752 нафар.

    Асосий штатда 950 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Илмий салоҳият 34%ни, ўриндошлик билан ҳисоблаганда ўртача 37,4%ни ташкил этади.

    Ишчи гуруҳ фаолияти давомида қуйидаги йўналишларда университетдаги мавжуд ҳолат ўрганилди, қатор ишлар бажарилди.

     

    1. Ўқув жараёнини такомиллаштириш ва таълим муассасаси билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорликни йўлга қўйиш

    Ўқув жараёни ОЎМТВ томонидан тасдиқланган ДТС, Малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилган. Васийлик кенгаши томонидан ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича бирор бир иш қилинмаган. Ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда кадр буюртмачилари фикри инобатга олинмаган. Ўқув жараёнини бошқариш UNISYS тизими асосида электронлаштирилган бўлиб, у ёрдамида талабалар давомати, баҳолари, қайдномалари доимий мониторинг қилинади. Таълим бериш ва фанларни ўқитиш бўйича ягона электрон платформа мавжуд эмас.

    Университетда ўқитилаётган 1053 та фандан 425 тасида лаборатория машғулотлари (3306 та) ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу лаборатория машғулотларининг 1859 таси (56%) жисмонан ва маънан эскирган ускуна ва жиҳозларда, 766 таси (23%)  вертуал стендларда, 681 таси (21%) замонавий жиҳозларда ўтказиб келинмоқда. Магистратура талабалари тўлиқ виртуал стендларда лаборатория машғулотларини ўтмоқда.

    2016-2018 йиллар давомида ТДТУ профессор-ўқитувчилари томонидан 99 та (51 та дарслик ва 48 та ўқув қўлланмалар) янги ўқув адабиётлари яратилган. Шу билан бирга, университет бўйича 88 та янги авлод ўқув адабиётларининг етишмаётганлиги маълум бўлди.

    Профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланиш кўникмаси талабга жавоб бермайди (Талабалар орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра  70% талабалар ижтимоий-гуманитар йўналишдаги фанларнинг зерикарли ўтилиши ва билимнинг холисона баҳоланмаслигини таъкидлашган).

    Ушбу йўналишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

    1. Кадрлар буюртмачилари иштирокида таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ҳамда уларнинг мавзулари танқидий кўриб чиқилди ва уларни такомиллаштириш бўйича буюртмачилардан (“Ўзбекнефтгаз” МХК, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, «Ўзбекгеофизика» АЖ, Давлат геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзгидроэнерго” АЖ,“Ўзбеккўмир” ОАЖ, “Навоий КМК” Давлат корхонаси, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзэлтехсаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АК, “Ўзстандарт” агентлиги, ЎзФА илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ишлаб корхоналар билан университетнинг мутахассислик кафедралари (52 та кафедра) фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси ўрганилди) таклифлар олинди.

    Натижада:

    • 70 дан ортиқ корхоналар билан кафедралар ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди;
    • Малака талаблари, 47 та ўқув режа ва 174 та фан дастурлари танқидий кўриб чиқилди;
    • Университет Васийлик кенгаши фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида унинг таркиби қайта кўриб чиқилди ва низоми такомиллаштирилди;
    • соҳа корхоналари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 14 та янги таълим йўналиши ва 19 та магистратура мутахассислигини очиш ҳақида келишиб олинди;
    • Иқтидорли абитуриентларни танлаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш бўйича Университет ва унинг филиаллари қошида тайёрлов курсларини ташкил этиш белгиланди.
    • 52 та кафедра филиалларини ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш ва корхона етакчи мутахассисларини дарс жараёнига жалб этиш белгиланди;
    • Масофавий таълим технологиялар ёрдамида Университетда ташкил этилган 2та қўшма факультетлар (Беларусия миллий технологиялар университети, Кузбасс давлат техника университети ) ва МИСИСнинг Олмалиқдаги филиали ўқув жараёнига жалб этилган хорижлик етакчи мутахассислар билан қўшма онлайн дарсларни ташкил этиш белгиланди.
    • талабалар малакавий амалиётини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида сифатли ташкил этиш бўйича 60 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари тузилди.  

    1. Университетнинг моддий-техник ва лаборатория базасини тубдан такомиллаштиришга ва уларни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлашга, университет профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳиятини кўтаришга, уларнинг малакасини тизимли оширишга қаратилган келишувларга эришилди.

    Натижада:

    • 52 та мутахассислик кафедра профессор-ўқитувчиларининг ишлаб чиқаришда бевосита малакасини ошириш механизми шакллантирилди;
    • 20 дан ортиқ республикамиздаги етакчи акционерлик компаниялари ва уюшмалари, корхона ва ташкилотлари, ҳамда Фанлар академиясининг тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ечишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб боришга, унга талабаларни жалб этишга ва биргаликда илмий раҳбарликни амалга оширишга келишилди;
    • 23 та ўқув лабораторияларининг базасини ишлаб чиқарувчилар томонидан янгилаш масаласи ўз ечимини топди.

    1. Маънавий-маърифий, тарбия ва спорт ишлари

    Университетда 630 та академик гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларга жами  480 нафар профессор-ўқитувчилар мураббий сифатида бириктирилган.

    Талабалар қалбида ватанпарварлик ҳиссини ҳамда жамият равнақига даҳлдорлик туйғуси ва масъулиятини оширишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришдаги самарали фойдаланиш даражаси тизимли йўлга қўйилмаган.

    Фаолият юритаётган “Китобхонлар”, "Заковат", "Ёш китобхон", "Спорт мусобақалари", "Балли қизлар", “Тафаккур синовлари”, "Талабалар театр студияси", “Қувноқлар ва зукколар” тўгарак ва кўрик-танловлари, ҳар хил спорт мусобақалари ҳамда факультетлар миқёсида ташкил этилиб келинаётган китоб кўргазмаларида университет талабаларининг  ўртача 40-42%  қамраб олинган.

    Мавжуд тўгараклар фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганиш ва мониторингини юритиш лозим.

    Университет талаба-ёшлари ўртасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг қамровини янада ошириш, таълим сифати даражасини кўтариш ва бу борада талабаларнинг истак ва таклифларини тизимли равишда ўрганиб бориш ишлари суст даражада.

    Мавжуд 9 та талабалар турар жойида (ТТЖ) 11347  нафар талабадан 1848 нафари истиқомат қилишади (бу кўрсатгич талабалар турар жойига эҳтиёжи бор умумий талабалар сонининг 33,5% ни ташкил этади). Бугунги кунда 3659 нафар (34,0%)  талабада ТТЖда яшашга эҳтиёж борлиги аниқланди. ТТЖларда компьютер хоналари ташкил этилмаган, интернет тармоғига уланмаган ва талабаларни компьютердан фойдаланиш имкониятлари чекланган.

    ТТЖлардаги педагог-мураббийларнинг фаолияти тизимли йўлга қўйилмаган, самараси паст.

    ТТЖлардаги маънавият ва маърифат хоналарининг фаолияти қониқарли йўлга қўйилмаган, спорт заллари талабалар сонига нисбатан етарли даражада эмас, мавжуд спорт инвентарлари маънан эскирган.

    Ушбу йўналишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

    • университетнинг ички ижтимоий тармоқлари орқали талабалар ўзларининг фикрлари, таклиф ва истакларини беришлари учун махсус саҳифалар очиш ва сўровномалар ўтказишни тизимли ташкил этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди;
    • Ахборот ресурс марказининг филиалларини 55,56,57,63,68,69,
      71-талабалар турар жойларида ташкил этишнинг ечимига келишилди;
    • 68-сонли ТТЖ ҳудудида жойлашган, лекин мақсадли фойдаланилмаётган бўш ҳудудда замонавий очиқ минифутбол майдончасини қуриш, 63-ТТЖ ҳудудида волейбол спорт майдончасини барпо этиш масаласи ечимини топди.

     


    1. Илмий ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик кенгайтириш

    Университетда асосий штатда фаолият курсатаётган илмий даража ва илмий унвонларга эга бўлганларнинг 51% ининг ёши
    60 ёшдан катта бўлиб, шулардан фан доктори, профессорларнинг  ўртача ёши – 64 га, фан номзоди, доцентларнинг ўртача ёши – 60 га, фалсафа фанлари докторлари (PhD) 42 – ёшга тенг.

    Унивеситетеда 56 та кафедралардан 32 тасида (57,1%) охирги 3 йилда хўжалик шартномалари тузилмаган, 25 таси (44,6%) давлат гранти мавжуд эмас.

    2017 йилда умумий ҳажми 203,0 млн сўмлик 6 та лойиҳа бўйича хўжалик шартномалари имзоланган (ҳар бир профессор-ўқитувчига ўртача  198 000 сўм) ва ундан 28,0 млн сўм (13.79%) маблағ ТошДТУ ҳисоб рақамига келиб тушган. Хўжалик шартномалар суммаси ва сони олдинги йилларга нисбатан кескин камайган: 2016 йилда –
    577,9 млн.сўмлик 22 та лойиҳа, 2017 йилда – 560,8 млн. сўмлик
    35 та лойиҳа
    , 2018 йилда 10 ой давомида 361,32 млн. сўмлик 32 та лойиҳа бажарилган.

    Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси грантлари ва инновацион лойиҳалари ишларига жалб қилинган маблағлар 2016 йилда 5 216,7 млн. сўмлик 82 та лойиҳа, 2017 йилда 5035,3 млн. сўмлик 63 та лойиҳа, 2018 йил 10 ой ичида 3470,8 млн. сўмлик 50 та лойиҳа ишлари бажарилган.

    Охирги 3 йилда хўжалик шарномаларида кўзда тутилган 1 млрд 185 млн 97 минг сўмлик маблағлар университет ҳисоб рақамига келиб тушмаган. Лицензион шартномалар мавжуд эмас. Хорижий грантлар йўқ.

    Ушбу йўналишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

    • талабаларни инновацион фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган амалий келишувларга эришилди. Натижада, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан университет талабалари томонидан яратилган 3D принтерга 6 дона буюртма расмийлаштирилди. Талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун Олмалиқ тоғ-кон ва металлургия комбинати томонидан 600 млн.сўм маблағ ажратилишига келишилди, шунингдек, Ўзхиммаш, Совпластитал, Агрегат корхоналари томонидан стартап лойиҳаларни амалга ошириш учун ускуналар билан таъминлашда амалий ҳамкорликка эришилди;
    • университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг инновацион фаолиятини шакллантириш мақсадида буюртмачи корхона ва ташкилотларнинг (Ўзавтосаноат, Ўзбекнефтигаз, Геология қўмитаси, АГМК ва бошқалар) мавжуд муаммолар портфели шакллантирилди ва ушбу муаммолар ечимига қаратилган ишларни амалга ошириш белгиланди. Ушбу муаммоларни ечишда фаол иштирок этадиган талабалар учун корхоналарда тўлиқ шарт-шароитларни яратиш ҳамда келажакда уларни ушбу корхоналарда иш билан таъминлаш механизми ишлаб чиқилди;
    • профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий ҳамжамиятдаги ўрнини ошириш мақсадида Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасида олий таълим муассасаси профили яратилди ва халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича мониторинг юритиш тизимига уланди;
    • университет илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини жонлантириш ва 3 йилда илмий салоҳиятни 34 фоиздан 44 фоизга етказиш бўйича комплекс чоралар белгилаб олинди;
    • профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий майдондаги мавқеини ошириш мақсадида Университетда ташкил этилган 4 та қўшма факультетлар ўқув жараёнига жалб этилган 10 та хорижлик профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда илмий фаолият йўлга қўйилди;
    • Япониядаги 5 та ҳамкор университетлар билан бирга қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини юқори импактга эга журналларда нашр этиш бўйича келишувга эришилди.

     


    1. Ўқув жараёнига ахборот-комуникация технологияларини жорий этиш

    Университетда жами 1827 та компьютер мавжуд ва шулардан 238 таси фойдаланишга яроқли эмас. 103 та Wi-Fi модемлари мавжуд бўлиб, университетнинг жами 10-15% ҳудудини қамраб олади.

    Мавжуд 212 та маъруза ва амалиёт ўқув аудиторияларидан
    16 (7,5%) таси электрон доска билан таъминланган, лекин улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланилмаяпти.

    Ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши талаб даражасида эмас. Масофавий таълимни амалга ошириш учун Электрон таълим тизими платформаси (MOODLE) ўрнатилмаган.

    Фанлардан электрон ўқув-методик мажмуалар тўлиқ шакллантирилмаган.

    Ахборот-ресурс маказида компьютерлар сони 42 та ва кутубхона (қироатхона) сиғими 358 кишини ташкил этади (компьютерларга эҳтиёж яна 80 тани ташкил этади).

    Ушбу йўналишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

    • Ахборот ресурс марказида “Ахборот ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизими” (АРМАТ++) жорий этилди;
    • Университетнинг брэндини шакллантириш мақсадида веб-саҳифаси дизайни ва мазмуни такомиллаштириш, брошюра ва видеороликлар ишлаб чиқиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди;
    • Ўқув жараёнини электронлаштириш концепцияси ишлаб чиқилди, ўқув жараёнини мониторинг қилиш ахборот тизими (UNISYS 3.0)нинг янги версияси ишга туширилди;
    • Ўқув биноларида қўшимча 6 та wifi зоналари яратилди.

     


    1. Моддий-техник таъминот

    Университетнинг 6 та асосий ўқув бинолари умумий қуввати
    11510 та ўринга мўлжалланган.

    Университетнинг мавжуд асосий воситалари қиймати 2018 йил
    1 январь ҳолатига жами
    115 млрд. 363 млн. 620,4 минг сўмни ташкил қилади.

    Университетда жами 212 та ўқув аудиториялари, 198 та лаборатория хоналари,  27 та компьютер синфлари (жами 1827 та компьютерлар) мавжуд.

    Университетда 4 та ошхона (202 та ўринга эга), 3 та буфет
    (68 ўринга эга), 2 та ёпиқ спорт заллари ва 2 та очиқ спорт майдонлари мавжуд.
    Спорт заллари спорт инвентарлари билан тўлиқ таъминланмаган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорига асосан 2017-2021 йилларда ТДТУда қиймати 72 049,8 млрд.сўм бўлган 6 та объектда реконструкция, капитал таъмирланиши ва янгидан қурилиш ишлари режалаштирилган. Бугунги кунда вазирлик томонидан лойиҳалаш ишлари амалга оширилмоқда.

     Ушбу ишларни амалга ошириш вазифаси Олий таълим вазирлиги қошидаги Ягона буюртмачи инжинеринг компаниясига юклатилган.

    Университетининг 2018 йил 1 октябрь  ҳолатидаги бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасининг даромадлар
    2 631,7 млн.сўмни ташкил этган. Шундан, хўжалик шартномалари тушуми 361,3 млн.сўм (13,7%), ётоқхона тушуми 1421,4 млн.сўмни (54%), спорт машғулотларидан келиб тушган маблағ 38,4 млн.сўмни (1.5%), бўш турган биноларни ижарага беришдан 225,9 млн.сўм (8,6%), ижарачилардан коммунал хизматлар учун 303,3 млн.сўм (11,5%) ва бошқа (макулатура,босмахона, металлом каби) 281,3 млн.сўмни (11%) ташкил этган.

    Ушбу йўналишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

    • бўш турган бинолардан (1350 м2) оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди;
    • университет атрофини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича Олмазор тумани ҳокимиятига аниқ топшириқлар берилди ва муддатлар кўрсатилди;
    • университетнинг ёнғин хавфсизлик ҳолати тўлиқ ўрганилди ва Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 1 ҳафта муддатда аниқланган камчиликларни бартараф чоралари белгиланди.
    • “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан университет учун кўп қаватли автотураргоҳ қуришни молиялаштириш ва амалга ошириш масаласи белгиланди;
    • Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан университет атрофида йўл ҳаракатини тартибга солиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, белгилар ўрнатиш режаси ишлаб чиқилди ва 1 ҳафта муддатда амалга оширилиши белгиланди.
    • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган университетнинг ўқув-тажриба полигонини реконструкция қилиш бўйича “Давлат геология ва минерал ресурслар” қўмитасига режалаштирилган ишларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

    Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасининг ўз вақтида амалга оширилиши университетда юқори малакали рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга, университетнинг ўзини ўзи молиялаштиришни босқичма-босқич амалга оширишга ва бунда хўжалик шартномалари ва халқаро инвестициялар улушини 50% гача етказишга замин яратади.

     


        
        

     

     

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI