O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • Toshkent kimyo texnologiyalari instituti

     

    Тошкент кимё-технология институти

     

    Тошкент кимё-технология институти 2016 йилда Давлат тест маркази томонидан институтга 5 йил муддатга аттестациядан ўтди деб топилган ва ОТ№000087 серия рақамли давлат аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида Сертификат берилган. 

    Ҳозирда институтда 6 та факультет – “Қўнғирот маҳсус сиртқи бўлими”, “Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси”, “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси”, “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси”, “Менежмент ва касб таълими”, “Виночилик технологияси ва саъноат узумчилиги” факультетлари ва 26 та кафедрала мавжуд.

    Тошкент кимё-технология институтида 577 нафар малакали профессор-ўқитувчилар талабаларга таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Улардан 44 нафари (2017 йилда 41 та) фан доктори ва профессорлар, 131 нафари (2017 йилда 124 та) фан номзодлари ва доцентлардир. 2017 йилда институтнинг илмий салоҳияти 42% ташкил этган бўлса айни вақтда 43,2% ни ташкил этади.

    Охирги 3 йилда 94,8% профессор-ўқитувчилар малакасини оширган, қайта тайёрловдан ўтганлар.

    Ўқув-лаборатория хоналарининг умумий майдони 15230 кв.м. Лаборатория жиҳозлари билан таминланганлик даражси 85%.  

    Таълим йўналиши, мутахассисликлари бўйича чет тилида ўқитиладиган фанлар 2017 йилда 19 та ташкил этган бўлса, 2018 йилда 23 тани ташкил этади.  

    Бакалавриат таълим йўналишлари сони 16 та, талабалар сони 4335. Магистратура мутахасиссликлари сони 24 та, талабалар сони 394, ҳорижий талабалар сони 2017 йилда 7 та, 2018 йилда эса 13 та (Қозоғистон, Россия, Туркманистон), ҳорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурида иштирок этган талабалар сони 2017 йилда 2 та, 2018 йилда эса 37 тани ташкил этади.

    Талабаларни турли хил олимпиада ва нуфузли танловларда совринли ўринларни қўлга қиритган ва мукофотларга сазовор бўлган талабалар салмоғи 2017 йилда 11 та, 2018 йилда 23 тани ташкил этади.

    Дунёнинг нуфузли 1000 талигига қирувчи олий таълим муассасаларида ўқув машғулотлар ўтқазган профессор-ўқитувчилар сони 2017 йилда 2 та, 2018 йилда эса 13 та, докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш самародорлиги 2017 йилда 13 та, 2018 йилда 31 та, ҳалқаро илмий журналларда чоп этилган илмий мақолалар сони 2017 йилда 143 та, 2018 йилда 149 та, Республика илмий журналлардаги илмий мақолалар сони 2017 йилда 101 та, 2018 йилда 147 та, хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва ҳорижий илмий фондлари буюртмалари ҳисобига 2017 йилда 35 340 АКШ $, 2018 йилда олинган маблағлар 157 547 АКШ $, давлат грантлари асосида ўтқазилган тадқиқотлардан олинган маблағлар 2017 йилда 1 861 794 сум бўлса, 2018 йилда эса 2 335 622 000 сум, соҳалар буюртмалари асосида ўтқазилган илмий тадқиқотлардан 2018 йилда олинган молиявий маблағлар 297 123 780,6 га тенг.

    Чоп этилган монографиялар сони 2017 йилда 13 та, 2018 йилда 17 та, патентлар сони 2017 йилда 10 та, 2018 йилда 11 та, ёзиб тайёрланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтқазилган дарсликлар 2017 йилда 10 та, 2018 йилда 19 та, ўқув қўлланмалар 2017 йилда 13 та, 2018 йилда 15 та, хорижий ўқитувчилар 2017 йилда 4 та, 2018 йилда 24 та, ҳорижий ОТМ билан ҳалқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойихаларда иштирок этган талабалар ва ўқитувчилар сони 2017 йилда 20 та, 2018 йилда 70 нафарга тенг.

    Тошкент кимё-технология институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ташриф давомида берилган топшириғи асосида Тошкент кимё-технология институтининг Шахрисабз филиали, шунингдек, Д.И. Менделеев номидаги Россия  кимё-технология университетининг филиали, Белорус давлат технология университети билан қўшма факультетлар ташкил қилинмоқда. Улар 2019-2020 ўқув йилларидан талабаларни қабул қила бошлайди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида
    2018 йил 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
    2018 йил 24 ноябрда Сайёр камера томонидан институтда ўрганиш амалга оширилди.

    Ўрганиш давомида:

    давоматнинг паст эканлиги;

    лаборатория жихозларининг эскирганлиги;

    талабаларининг битирув малакавий иш мавзуларини билмаслиги;

    талабаларнинг малака амалиётлари бўйича бажариладиган ишлардан тўлиқ хабардор эмаслиги;

    моддий-техник таъминотининг тўлиқ эмаслиги;

    институтидаги АРМдаги компьютерларнинг интернет тармоғига тўлиқ уланмаганлиги каби муаммолар аниқланган.

    Шунингдек, ОТМлар рейтингини аниқлашда институт қуйидаги:

    Ҳалқаро кўрсаткичларга кўра профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолаларига («Web of Science», «Scopus», «Google Scholar» ёки бошқа халқаро эътироф этилган базаларда мавжуд бўлган журналлар бўйича) иқтибослар
    2017 йилда 278 тани, 2018 йилда эса 256 (-13) та;

    Соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган илмий (илмий-ижодий) тадқиқотлардан 2018 йилда олинган молиявий маблағлар 2017 йилга нисбатан (-3 905 219,4 млн сўм) кам;

    Битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги (битирганидан сўнг 6 ой ичида) 2017 йилда 88 %ни 2018 йилда эса 78,8 %;

    Магистратура битирувчиларининг ишга жойлашганлик даражаси 2017 йилда 94 %ни 2018 йилда эса 81,25 % салбий натижаларни қўрсатмоқда.

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI