O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • Toshkent Tibbiyot akademiyasi

     

    Тошкент тиббиёт академиясида 3 йил ичида амалга оширилган ишлар ишлар, ютуқлар, ва муаммолар

     Умумий маълумот

    Тошкент тиббиёт академиясида 5 та факультет мавжуд бўлиб, уларда 6 та таълим йўналиши бўйича бакалавриатда умумий амалиёт шифокори ва 46 та магистратура мутахассислигида тор мутахассислар тайёрлайди. Фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар сони 658 та, улардан 3 таси ЎзРФА академиклари, 128 нафари фан доктори-профессорлар ва 216 нафари фан номзоди-доцентлар.  5 та докторант, 51 та таянч докторант ва 150 та мустақил изланувчилар таҳсил олмоқда. Илмий салохият 54 %ни ташкил этади. Талабаларга амалий машғулотлар ва маърузалар 4  та ўқув бинода, 925 та ўқув аудиторияларда амалга оширилади. Бундан ташқари ТТА қошида 3 та  клиника ва Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида жойлашган 80 та клиник базалар, яъни қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар республика ихтисослаштирилган марказлар ва хусусий клиникаларда дарслар олиб борилади. Талабалар сони 4399 та улардан 3685 нафари бакалавр ва 714 нафари магистратура талабалари.

    Ўқув-услубий ишлар бўйича

    Сўнгги 3 йилда қабул квотасига нисбатан қабул қилинган талабалар сони деярли 2 баробарга ортган, яъни 2018-2019 ўқув йилда  режадаги 575 талаба ўрнига 843 талаба қабул қилинди.

    2017-2018 ўқув йиилда ТТАда 6 та масофавий таълим воситалари ўрнатилган ҳамда Хорижий давлатлар ва ТТА филиаллари билан бевосита  масофавий таълим йўлга қўйилган. 2017-2018 ўқув йилида эса академиянинг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан Термиз, Урганч, Фарғона филиаллари талабалари учун фанлар бўйича 100 дан ортиқ онлайн маърузалар ўқилган. Академия Кенгашлари Термиз, Урганч, Фарғона филиаллари билан онлайн тизимда амалга ошириб келинган. Бугунги кунда Россия, АҚШ, Корея, Германиянинг етакчи тиббиёт олийгоҳлари билан 10 дан ортиқ онлайн конференция, семинарлар ўтказилган.

    Ўқув жараёнини ахборот технология воситалари билан таъминлаш учун сўнгги 3 йилда 2 млрд, 278 млн сўмлик (1212та) замонавий компьютер ва ноутбуклар харид қилинган. Ўқув анжомлари учун сўнгги 3 йилдаги сарф харажатлар қарийиб 35%га - 2018 йилда эса 160 млн.700 минг (2017 йилда -123 млн. 984) сўмга ошган. 2017-2018 ўқув йилида кафедраларга 141та мультимедия видепроекторлар, 298 та принтер ва 89 та МФУ, 4 та интерактив сенсор панель ва 8 та интерактив электрон доска харид қилинган. Сўнгги 3 йил ичида интернет ресурслари TAS-IXдан 2016-2017 ўқув йилида 20 мб/сдан 2017-2018 ўқув йилдиа фойдаланиш тезлиги 40 Мб/с га оширилган. Республика интернет ресурсларидан фойдаланиш тезлиги 100 Мб/с га етказилган.

    Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва чоп этиш бўйича академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан 2016-2017 ўқув йилида 17 та бўлган, 2017-2018 ўқув йилида эса 38 та фандан хорижий адабиётлар асосида янги авлод дарсликлари чоп этилган, 3-4 курс фанлари бўйича 37 та фандан замонавий ўқув адабиётлари тайёрланган. 2015-2016 йилларда ўқув адабиётларини харид қилиш учун учун жами 32,8 млн сўм сарфланган бўлса, 2017-2018 йилда мазкур харажатлар учун 142,3 млн сўм сарфланган.

    Халқаро алоқалар бўйича

    Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув жараёнига малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини кенг жалб этиш борасида сўнгги 2 йилда таклиф қилинган чет эллик мутахасисслар сони 3,5 баробар ошган.  ТТАга таклиф қилинган хорижий профессор-ўқитувчиларни сони 2017 йилида 142 та бўлган, 2018 йилида уларни сони 170 тага етган, 2019 йилнинг ўтган 21 ойдан ортиқроқ даврда чет элга чиққан профессор-ўқитувчилар ва талабалар сони 55 та, хориждан келганлар сони эса 26 тани ташкил қилган. Хорижий талабалар сони 2017 йилда 26 та бўлган, 2018 йилда 2,2 баробар ошиб уларни сони 60 тага етган. 2017-2018 ўқув йилида Корея университети билан биргаликда атроф мухит ва инсон саломатлиги  бўйича магистратура очилган ва лаборатория ишга туширилган. Сўнгги 2 йил ичида ТТАда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда 3 та марказ очилган: Корея Республикаси Корё университети билан янги Ўқув лаборатория маркази ва Халқ табобати маркази фаолият бошлаган, Сеченов номлик Москва давлат тиббиёт университети билан биргаликда Олий таълим муассасалариаро марказ ишга туширилган.  

    Халқаро хамкорлик шартномалари 2017 йилда 14 тани ташкил қилган, 2019 йилга келиб уларни сони 50 тага етган.

    Бугунги кунда  Академиянинг 3 та ходими чет элда докторантурада, 6 та талабаси магистратурада ва 5 та талабаси клиник ординатурада таҳсил олмоқда. 

    Илмий ва инновацион фаолият бўйича

    Академия илмий салоҳияти 54% ни ташкил қилади, докторлик диссертациялар ҳимоя қилганлар сони сўнгги 3 йилда кўпайишига қарамай, илмий салоҳиятни кўтарилмаганлигига сабаб,  ёш кадрларни ишга қабул қилиниши билан изоҳлаш мумкин, масалан биргина 2018 йилда 74 ёш педагоглар ишга қабул қилинган.

    2018 йилда Академия ходимларидан 11 та фан доктори ва 12 та фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилишган.

    Илмий ишланмаларни натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича ижобий натижалар мавжуд, масалан: 2017 йилда 5 867 454 сўмлик шартномалар имзоланган бўлса,  2018 йил Инновацион гоялар хафталигида ТТА ўз ишланмалари билан қатнашган ва 84 680 448 сўмга шартнома имзоланган.

    Академияда 2 та фундаментал (2017-2020 йй.), 8 та амалий (2018-2020 йй.), 1 та инновацион (2018-2019 йй.), 2 та  ёш олимлар  (2018-2019 йй.) лойиҳалари асосида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, ҳамда 2 та йўналиш бўйича 173 та хўжалик шарномалари тузилган.

    Илмий иш натижаларини расмийлаштириш, интеллектуал мулк агентлигидан олинган ҳужжатларнини сони ортган, Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2018 йилда  4 та ихтирога патент, фойдали моделга 2 та патент, ЭХМ дастури бўйича 11 та гувохнома, 18 та муаллифлик гувоҳномаси  ва 42 та  рационализаторлик таклифи учун гувохнома олинган.

    2018 йилда хорижий журналларда жами 217 та, ОАК рўйхатига кирадиган Республика журналларида 264 та илмий мақола чоп этилган.

    Ҳозирги кунда Академияда 97 ташкилот билан илмий –услубий –амалий хамкорлик ишлари олиб борилмоқда.  

    Докторантларни диисертация мавзулари регионал муаммоларни ечимига қаратилган 2019 йилда 2 та докторант, 26 та таянч докторант ва 67 та мустақил изланувчилар қабул қилинган ва уларнинг илмий иш мавзулари тасдиқланган.

    2019 йилдан докторантурага 2 та чет эл фуқароси - Хиндистон ва Тожикистон республикасидан, шунингдек  клиник ординатурага ҳам 2 та -  Қозоғистон республикаси фуқароси шартнома асосида қабул қилинган.

    2018 йилда академия ходимлари томонидан 33 та монография,  8 та дарслик яратилган. 126 та ўқув қўлланма, халқаро журналларда 299 та мақола, маҳаллий журналларда 439 та илмий мақола, халқаро конгресс ва конференцияларда 300 та тезис ва маҳаллий конференцияларда эса 592 та тезис чоп этилган. Охирги пайтда нуфузли чет эл журналларида, яъни Scopus,  Web  of  Science ва Google Scholar тизимидадаги журналларда мақолаларни чоп этишга жуда катта аҳамият қаратилган. Шу борада тегишли мутахассислар билан илмий семинарлар ташкил қилинган.

    Муаммо ва таклифлар

    Ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича:

     

    Хорижий тажриба: Ривожлаган АҚШ, Европа, давлатлари, Россия, Қозоғистонда амалий кўникмаларни эгаллаш бўйича симуляцион марказлар мавжуд.

    Ечими: Тиббиёт ОТМларида симуляцион марказларни ташкил қилиш.

    Кутилаётган натижа: Симуляцион марказни ташкил қилиниши амалий кўникмаларни эгаллаш сифатини оширишни таъминлайди, амалий кўникмаларни автоматизм даражасида ўзлаштиришга эришилади.

    Хорижий тажриба: белгиланган аниқ вақт оралиғида ҳужжатларни расмийлаштирилади

    Ечими: Тиббиёт ОТМлари учун қўшимча қабул қилиш ва бошқа ОТМдан талабалар ўқишини кўчиришни аниқ вақт оралиғида яъни 15 сентябргача белгилаш.


    1. Муаммо:Тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг амалий тайёргарлигининг пастлиги.

      1. Муаммо: Қўшимча қабул ва бошқа ОТМдан ўтказилган талабаларни сонини кескин ортиши, ўқиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда

      Хорижий тажриба: Даволаш ишлари бўйича проректор лавозими мавжуд

      Ечими: Даволаш ишлари проректори лавозимини жорий қилиш

      ОТМлари раҳбариятининг юқори ва ўрта бўғини (ректор, проректор, декан, кафедра мудири)ни танлаш, жой-жойига қўйиш ва рағбатлантииш бўйича

      Хорижий тажриба: Барча хорижий ОТМларда халқаро алоқалар департаменти мавжуд

      Ечими: Тиббиёт ОТМда халқаро алоқалар бўлимини халқаро алоқалар департаментига айлантириш ва штат бирликларини 5 штат бирлигига кўпайтириш.

      Кутилаётган натижа: ОТМ ларига Хорижий фуқароларни, талабаларни жалб қилиш, улар билан ишлаш сифатини ошиши, ОТМни халқаро рейтингини ошишига олиб келади

      ОТМларида илмий фаолият самарадорлигини ошириш бўйича

      Хорижий тажриба: ОТМ педагогларига илмий унвонни ОТМ ўзи беради.

      Ечими: Илмий унвон олиш учун Тиббиёт ОТМга хам Республикамиздаги барча ОТМларга каби бир хил талаб қўйиш.

      Кутилаётган натижа: Тиббиёт ОТМ илмий салоҳияитини кўтарилишига олиб келади. 

      ОТМлари молиялаштиришни самарасини ошириш бўйича

      Ечими: Ўқув адабиётларини муаллифларини рағбатлантириш ва уларни марказлашган чоп этиш манбаи ва механизмларини аниқлаш

      Кутилаётган натижа: ОТМ фаолиятини самарадорлиги ошади.

      Ечими: ОТМларда уларни илмий салохияти, материал техник базасини хисобга олиб, дифференциаллашган контракт тўловни жорий қилиш.

      Кутилаётган натижа: ОТМларни рейтинги ошади, уларни ўртасида соғлом рақобат пайдо бўлади.

      ОТМ профессор-ўқитувчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини самарадорлигини ошириш бўйича

      1.Муаммо: Тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчилари ҳар 3 йилда 288 соат педагогик малака оширишлари лозим. Бунинг ўқув жараёнига салбий таъсир кўрсатиши билан бирга, бўлим бошлиқлари ва бир неча ходимлар, проректор, декан ва уларнинг ўринбосарларини малака ошриш учун жалб қилиниши асосий ишига саблий таъсир кўрсатади

      Хорижий тажриба: Педагогларни касбий малакасини ошриш асосий хисобланади.

      Ечими: Тиббий олий ўқув юртлари ўқитувчилари (профессор, дотцент, ассистентлар) учун ҳар беш йилда 144 соатлик малака ошириш миқдорини белгилаш.

      Рахбар ходимлар (бўлим бошлиқлари, декан ўринбосарлари, деканлар, проректорлар) учун махсус дастур асосида 36 соатлик малака ошириш тазамини жорий қилиш

      Кутилаётган натижа: Профессор–ўқитувчиларни малака ошириши      ўқиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмайди. Рахбар ходимларни иш самарасига салбий таъсир қилмайди.

      Тошкент тиббиёт академиясининг филиаллари билан биргаликдаги 2017 йилдаги рейтинг натижалари ва 2018 йилда тақдим этган маълумотлари бўйича қиёсий таҳлил 1-иловада, Илгари ўтказилган текширишда қайд этилган камчиликлар 2-иловада келтирилмоқда.

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

       

      1-илова

      Академиянинг филиаллари билан биргаликдаги  2017 йил якунлари бўйича  рейтинг натижалари ва 2018 йил рейтинги бўйича тақдим этилган маълумотларнинг қиёсий таҳлили

      Профессор-ўқитувчилар сони 923  (2017 йилда 831) нафар, шундан фан доктори илмий даражасига ёки профессор унвонига эга бўлганлар 143 (132) нафар, фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга ўқитувчилар 263 (247) нафар, илмий-педагогик салоҳият – 44,0% (45,6%).

      Талабалар сони 6314 (4996) нафар, бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 6,8 (6) нафар талаба тўғри келади.

      Академияда дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи хорижий ОТМларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган ёки у ерга бориб ўқув машғулотлари ўтказган профессор-ўқитувчилар 9 (0) нафар.

      2018 йилда 21 (2017 йилда 16) та диссертация ҳимоя қилинган. Халқаро индекслар маълумотларига кўра, профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолаларига иқтибослар сони 441(сўнгги 5 йиллик) (613 барча йиллар) тани ташкил этади, хорижий журналлардаги илмий мақолалар сони 127, маҳаллий журналларда 208 та.

      Хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлар маблағлари 2 541 993 688 (0) сўм, давлат грантлари  1 365 929 000 (0) сўм. Лицензия келишуви асосида ва соҳа буюртмачиларидан 1 377 030 040 (1 083 115 343) сўм маблағ келиб тушган.

      Интеллектуал мулк учун олинган ҳимоя ҳужжатлари (патентлар) сони 3 (7) та, мавжуд. Жорий рейтинг маълумотларида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинган турли интеллектуал материаллар сони 51 (0) тани ташкил этмоқда.

      Академия профессор-ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш даражаси бўйича ижобий баҳоланганлар салмоғи – 8,8%, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича - 69,3%ни ташкил этган.

      Талабалар билан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, таълим олиш учун яратилган шароитлар бўйича 23%, профессор-ўқитувчилар дарсларининг сифати бўйича 52,9% ва талабалар билимини баҳолашнинг холислиги бўйича 41,5% талабалар академиядаги мавжуд ҳолатларни салбий баҳолашган.

      2018 йилда 39 (3) та дарслик, 2 (2) та ўқув қўлланма ва 31 (3) та монография чоп этилган.

      2018 йилда 78 (4) нафар хорижий ўқитувчи фаолият олиб борган ва 275 (41) нафар хорижий талаба таҳсил олган.

      2018 йилда 16 (27) нафар талаба академик алмашув дастурида ва яна  47 (63) нафари халқаро конференцияда иштирок этган. Шунингдек, 209 (218) нафар профессор-ўқитувчи хорижий илмий ёки таълим лойиҳасида, халқаро конференция ёки семинарларда иштирок этган.

      Мутахассислик фанлари бўйича ўтказилган тест синовларида 14,5% талаба қониқарсиз натижа қайд этишган. Тест ва сўровномада жами 217 (2та фандан) нафар талаба қатнашган.

      2-илова

      Илгари ўтказилган текширишда қайд этилган камчиликлар

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида
      2018 йил 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил
      6 ноябрь куни Сайёр камера
      томонидан академияда ўрганиш амалга оширилган.

      Ўрганиш давомида:

      1800 ўринли асосий бино 2012 йилда таъмирлашга бўшатиб берилган ва 2016 йилда фойдаланишга топширилиши керак бўлган. Лекин шу кунгача таъмирлаш ишлари якунланмаганлиги;

      бошқа айрим биноларнинг ҳолатини ҳам қониқарли аҳволда эмаслиги;

      Тиббий профилактика факультети талабаларига “Тиббий электроника” фанидан дарс бошланган ўқитувчи келмаган, дарсликлар етишмаслиги, фақат электрон дарсликлар мавжудлиги;

      Даволаш факультети талабаларига “Биофизика” фанидан дарс бошланган ўқитувчи келмаганлиги;

      Лаборатория хонасидаги жиҳозлар ўтилаётган фанга умуман тегишли эмаслиги, яъни “Тиббий электроника”  фани “Биофизика лаборатория хонасида ўтилаётганлиги, гуруҳдаги талабалар ва ўқитувчи ҳам фанга оид дарсликдан фойдаланмаганлиги (ўқитувчи М.Норбўтаева);

      Диншунослик фани бўлаётган хонада мўлжалланган сиғимдан 2 борабар кўп талабага машғулот ўтказилаётганлиги, хонада нафас олишнинг қийинлиги, на талабаларда на ўқитувчида фан йўналишига оид бирорта дарслик, китоб ёки тасдиқланган расмий қўлланма мавжуд эмаслиги;

      лаборатория жиҳозларининг етишмаслиги;

      энг намунали деб ҳисобланган “Одам анатомияси” лабораториясидаги кўргазмали қуроллар ва жиҳозларнинг асосий қисми ўтган асрнинг 70-80 йилларига мансублиги;

      Тиббий профилактика факультети “Биокимё” фанидан лаборатория жиғозлари маънан ва жисмонан эскирганлиги, фақат хонадаги 10 та ускунадан 2 таси ишлаши (ўқитувчи Н.муҳаммедова);

      талабалар ўтказилаётган амалиётдан қониқишмаётганлиги, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказида календарь режа мавжуд эмаслиги, талабалар фақат йўқламадан ўтиб қайтиб кетишаётганлиги каби муаммолар аниқланган.

       


      1. Муаммо: клиник фанлардан талабаларни амалий машғулотлари ТТАни 1,2,3 клиникалари ва 80 дан ортиқ клиник базаларда амалга оширилади, аммо клиник базаларни фаолиятини мувофиқлаштиришда ташкилий жиҳатдан қийинчилик туғилмоқда

        1. Муаммо: Сўнгги йилларда хорижий ОТМ профессор-ўқитувчиларини ОТМ фаолиятига кенг жалб қилиш вазифаси долзарб вазифалардан бири бўлганлиги учун улар билан ишлаш ҳажми кейинги йилларда қарийиб 2 баробар ошди. Бундан ташқари хорижий талабаларни сони ортиб бормоқда. Лекин шу билан бирга халқаро алоқалар бўлими мавжуд бўлиб унда атиги 1 штат бўлим бошлиғи ва 1 штат услубчи лавозимлари мавжуд. Уларни фаолиятни расмийлаштириш учун вазирликлар, идоралар билан ишлаш, уларни фаолиятини сифатли амалга ошириш учун қўшимча иш кучи талаб этилмоқда.

        1. Муаммо: Тиббиёт ОТМларида профессор ва доцент унвони олиш учун алохида талаб қўйилган, яъни профессор унвони олиш учун 3 юқори малакали кадр (3 докторлик диссертация химояси), доцент илмий унвони олиш учун эса 5 магистр тайёрлаш талаби қўйилганлиги туфайли илмий салохиятни тушиб кетиши кузатилмоқда.

        1. Муаммо: Ўқув адабиётларини муаллифларини рағбатлантириш ва уларни чоп этиш манбаи йўқлиги

        1. Муаммо: Барча тиббиёт ОТМ талабаларини ўқиш учун тўлов контракти 101 млн. сўм қилиб белгиланган. Сўнгги 2 йилда минимал иш ҳақи ва коммунал тўловлар ва бошқа харажатлар 2 баробар ошди. ТТАда ушбу харажатлар қопланмайди.

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI