O‘ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI TA’LIM SIFATINI NAZORAT QILISH DAVLAT INSPЕKSIYASI

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda.

Inspeksiya telefoni
998 71 231-07-53 Batafsil
  • Toshkent to'qimachilik va yengil sanoat instituti

     


        
        

     

     

     

    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таълим сифатини яхшилаш, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш ва  янада мустаҳкамлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти давомида бажарилган ишлар тўғрисида

     

    МАЪЛУМОТ

     

     

     

    Топшириғингизга биноан жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича Президент администрацияси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ фаолият олиб борди. Ишчи гуруҳ фаолияти давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

     

     

     


    1. Ўқув жараёнини такомиллаштириш ва таълим муассасаси билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишида:


    2.  

     


    • кадрлар буюртмачилари иштирокида таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ҳамда уларнинг мавзулари танқидий кўриб чиқилди ва уларни такомиллаштириш бўйича буюртмачилардан (“Sirkechi Tashtekstil XK, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ва бошқалар) таклифлар олинди;

    • соҳага оид ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида мутахассислик кафедра филиалларини ҳамкорликда очиш ва уларнинг лаборатория базаларидан ўқув жараёнида тўлиқ фойдаланиш, амалий ва лаборатория машғулотларига етакчи ходимларини жалб этиш бўйича амалий келишувларга эришилди;

    • корхона ва ташкилотлар билан фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида институт базасида ўқув-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш келишувига эришилди.


    •  

     

     

     


    1. Маънавий-маърифий ишлар, тарбия ва спорт йўналишида:


    2.  

     


    • талабалар фикрини ўрганиш асосида хорижий тилларни юқори даражада ўзлаштирган иқтидорли талабаларни жалб этган ҳолда инглиз тилини ўқитиш бўйича 2 ва 3 – талабалар турар жойларида “Дебат” клуби фаолияти йўлга қўйилди, шунингдек, 10 та ижодий тўгарак фаолияти ҳамда талабалар радио студияси фаолияти қайта тикланди;

    • “Одоб-аҳлоқ қоидалари” ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар баннерларда ва веб-сайтда кенг ёритилди;

    • очиқ спорт майдончаси ва 5-бинога тегишли ҳудудлар Ўзбек спорти намоёндаларининг расмлари туширилган фотостендлар билан безатилди;

    • талабалар ўртасида онлайн сўровнома тизими ишлаб чиқилди.


    •  

     

     

     


    1. Илмий ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш йўналишида:


    2.  

     


    • профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий ҳамжамиятдаги ўрнини ошириш мақсадида Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасида олий таълим муассасаси профили яратилди ва халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича мониторинг юритиш тизимига уланди;

    • ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда истиқболли илмий фаолият йўналишлари ишлаб чиқилди ва ҳамкорлик алоқалари йўлга қуйилди;

    • институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг инновацион фаолиятини шакллантириш мақсадида буюртмачи корхона ва ташкилотларнинг мавжуд муамммолар портфели шакллантирилди ва ушбу муаммолар ечимига қаратилган ишларни амалга ошириш белгиланди.


    •  

     

     

     


    1. Ўқув жараёнига ахборот-комуникация технологияларини жорий этиш йўналишида:


    2.  

     

     

     


    • ахборот ресурс марказини “Ахборот ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизими”нинг (АРМАТ++) янги версиясини жорий этилди;

    • “Мобиль кутубхона” тизими ва QR-код орқали фойдаланувчиларга ўқув адабиётларини электрон шаклда тақдим этиш тизими йўлга қўйилди;

    • ОТМнинг брэндини шакллантириш мақсадида веб-саҳифаси дизайни ва мазмуни такомиллаштирилди, брошюра ва видеороликлар ишлаб чиқилди;

    • ўқув жараёнини электронлаштириш концепцияси ишлаб чиқилди, ўқув жараёнини мониторинг қилиш ахборот тизими
      (UNISYS 3.0) ишга туширилди, масофавий таълим жорий этилди ва профессор-ўқитувчиларнинг масофавий таълим технологияларини ишлатиш бўйича малакалари оширилди;

    • талабаларнинг ўз устида ишлаши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун зарур шарт-шароитлар яратилди, wifi тезлиги 67%га оширилди, қўшимча 5 та wifi зоналар яратилди.


    •  

     

     

     


    1. Моддий-техник таъминот йўналишида:


    2.  

     

     Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан “Паркент ИКМК” МЧЖ билан Институтнинг 6-ўқув биноси (2744 м2)ни реконструкция қилиш бўйича 2016 йил 17 мартдаги 171-сонли пудрат шартномаси тузилган. Мазкур корхона томонидан реконструкция ишлари белгиланган муддатда якунига етказилмаган. Бинода реконструкция ишлари  кечиктирилганлиги сабабли, шартноманинг 14.4-бандига мувофиқ Тошкент вилояти иқтисодий судининг            2018 йил 18 апрелдаги қарорига асосан 19199,6 минг сўм пеня ундирилган. Ҳозирги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва  “Зарафшон овози” қурилиш фирмаси билан ҳамкорликда бинони топшириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Бинонинг том қисмидаги муаммолар бартараф этилди, фасад қисмидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


        
        

     

HUDUDIY BO’LIMLAR
SAYT XARITASI