× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган «Мутахассислик фанлари» бўйича навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

14 июн 2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй) 2022 йил 24 - 27 - июнь кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади.

«Ҳуқуқшунослик»

«Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот»

«Иқтисодиёт»

«Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш»

«Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар»

 

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган, тана ҳарорати 37°C дан юқори бўлган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.