× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сони Ўзбекистоннинг Финляндия билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланди

20 май 2022

Бугун, 20 май куни Халқаро пресс клубнинг Ўзбекистоннинг Финляндия билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган навбатдаги сессия тасвирга олинди.

Видеоконференция форматида ўтган сессияда Таълим инспекция бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов, Президент таълим муассасалари агентлиги директор ўринбосари Алишер Уббиев, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев, Қўқон университети ректори Шерзод Мустафоқулов, ЎзФА Математика институти директор ўринбосари Ғолибжон Ботиров ҳамда Финляндиянинг математикани ўқитиш бўйича Skillgrower платформаси асосчиси Паси Савола меҳмон сифатида иштирок этишди.

Сессия давомида таълим соҳаси бўйича Финляндия тажрибасини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.