× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

Тошкент давлат аграр университетида навбатдаги аттестация жараёнлари ўтказилмоқда

21 сентябр 2022

Жорий йилнинг 20-30 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Тошкент давлат аграр университетида навбатдаги аттестация жараёнлари ўтказилмоқда.

Мазкур жараёнларда бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликларида кундузги ва сиртқи таълим шаклларида ўқув дастурларининг ўқув жараёнига жорий этилиши, университетнинг моддий-техник базаси, олий таълимдан кейинги таълим бўйича тадқиқотчиларга илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шароитлар ва уларнинг фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ қатор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Таълим инспекцияси раҳбарияти, эксперт комиссияси аъзолари иштирокида университет таркибий бўлинмалари раҳбарлари, факультет деканлари ва кафедра мудирлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда жараённинг мазмун-моҳияти, мақсади ва олдинги аттестация (аккредитациялаш) жараёнларидан фарқ қилувчи жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди

Шунингдек, ОТМ томонидан тақдим этилган ички баҳолаш хулосаларининг сифати, эксперт комиссиялари томонидан таълим сифатини ошириш юзасидан тақдим этилган тавсиялар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Тошкент давлат аграр университетининг 15 та бакалавриат таълим йўналишлари, 32 та магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим бўйича 18 та ихтисосликлар аттестация ва аккредитация жараёнига жалб этилган.