× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

Тошкент ахборот технологиялари университети навбатдаги аттестация жараёнлари ўтказилмоқда

21 май 2022

Айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Тошкент ахборот технологиялари университетида навбатдаги аттестация жараёнлари ўтказилмоқда.

Мазкур жараёнларда ўқув дастурларининг таълим жараёнига жорий этилиши, олий таълим муассасасининг моддий техник базаси, тадқиқотчиларга илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шароитлар, докторант ва мустақил изланувчилар фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ қатор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Шу мақсадда, Таълим инспекцияси раҳбарияти, эксперт комиссияси аъзолари ўртасида ОТМ таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда жараённинг мазмун-моҳияти, мақсади ва олдинги аттестация (аккредитациялаш) жараёнларидан фарқ қилувчи жиҳатлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, ОТМ томонидан тақдим этилган ички баҳолаш хулосаларининг сифати, эксперт комиссиялари томонидан таълим сифатини ошириш юзасидан тақдим этилган тавсиялар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозим, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 470-сонли қарорига асосан ташкил этилаётган жараёнлардан кўзланган асосий мақсад, таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.