× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

Жаҳон банки билан олий таълимда рақамли трансформация қилиш масалалари муҳокама қилинди

21 май 2022

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон олий таълим анжуманида иштирок этиш учун Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Таълим инспекцияси раҳбарияти ва Жаҳон банки маслаҳатчиси Марито Гарсия билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Жаҳон банки билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати, олий таълимда сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини ошириш, олий таълимни рақамлаштириш, бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда жараёнларни такомиллаштириш бўйича истиқболдаги режалар билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Таълим инспекцияси бошлиғи Марито Гарсияга учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг бугунги кундаги ҳолати ва истиқболдаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда барча соҳаларни такомиллаштиришда аввало таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳасидаги лойиҳаларда ҳам салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда эса сифат кўрсаткичларини ошириб бориш ҳам олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, 2021 йилга қадар Ўзбекистонда масофавий таълим амалиёти мавжуд эмас эди. Айни кунларда олий таълимда жараёнларни рақамлаштириш ва таълимнинг ушбу тури бўйича ҳам талаблар ишлаб чиқилмоқда. Бу жараёнда эса халқаро тажрибаларни ўрганиш ва тизимга жорий этишда Жаҳон банкининг кўмаги биз учун фойдали бўлади», – деди Улуғбек Ташкенбаев.

Ўз навбатида Жаҳон банки маслаҳатчиси Таълим инспекцияси бошлиғи томонидан фикрларини қўллаб-қувватлар экан, ушбу йўналишда ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистон томонидан таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардормиз. Ўтган давр мобайнида бу йўналишда сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Мазкур жараёнларда қишлоқ хўжалигида малакали кадрларни тайёрлаш ва тадқиқотлар самарадорлигини ошириш учун, АҚШнинг Пенсилвания университети тажрибасини ўрганиш, ўйлайманки, Ўзбекистон учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлади.

Шунингдек, олий таълим тизимини рақамлаштиришда Ҳиндистон тажрибаси мамлакатингиз учун фойдали намуна бўлиши шубҳасиз. Ушбу йўналишларда эса Жаҳон банки кўмаклашишга доим тайёр», – деди Марито Гарсия.

Учрашув якунида кўтарилган масалалар бўйича ҳамкорлик ва мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Маълумот учун, Марито Гарсия 19 йил давомида Жаҳон банкининг Вашингтондаги офисида катта ходим, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақаси учун таълим сектори менежери, Африка учун янги иқтисодиёт кўникмалари ва электрон таълим дастурлари бўйича етакчи иқтисодчи сифатида фаолият юритган. Амалиётчи менежер сифатида 32 та мамлакатдаги 52 лойиҳадан иборат таълим портфелларини бошқарган.