× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

ЮНEСКО Ўзбекистонни профессионал таълимда ўқув дастурларини рақамлаштириш ва экспертлар малакасини оширишда қўллаб-қувватлайди

21 май 2022

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон олий таълим анжуманида иштирок этиш учун Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Таълим инспекцияси ҳамда ЮНEСКОнинг сиёсат ва ҳаёт давомида таълим тизимлари бўлими директори Борен Чакрун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз таълим тизимини такомиллаштиришда ЮНEСКО билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини жаҳон стандартларига мослаштиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ЮНEСКО вакилига учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

«Мамлакатимизда сўнгги йилларда узлуксиз таълимнинг барча босқичларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда қамров билан биргаликда сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан бу жараёнда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда таълим тизимига татбиқ этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган. Албатта ушбу вазифалар ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича ЮНEСКО томонидан ҳам кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ЮНEСКО ҳамда бошқа қатор халқаро ташкилотлар кўмаги билан профессионал таълим бўйича халқаро стандартларга тўла мос келувчи миллий малака рамкаларини қабул қилдик. Бугунги кунда меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда, профессионал таълим стандартлари ишлаб чиқилмоқда. Кейинги босқичда эса олий таълимда ҳам шу каби стандартларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этишни мақсад қилганмиз.

Бу жараёнларни такомиллаштириш ҳамда мамлакатимизда сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини оширишда халқаро ҳамкорларимиз, хусусан, ЮНEСКО билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан манфаатдормиз», – деди Улуғбек Ташкенбаев.

Ўз навбатида Борен Чакрун Таълим инспекцияси бошлиғига батафсил маълумот учун миннатдорчилик билдирар экан, мамлакатимиздаги таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлашда ЮНEСКО Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

«Ҳаётимиз жуда тез ўзгармоқда. Шу сабабли ҳар бир соҳани ривожлантиришда мослашувчанлик энг муҳим воситалардан бирига айланиб қоляпти. Аммо мазкур ҳолатлар амалга оширилаётган лойиҳаларимизнинг янада самарали бўлишига хизмат қиляпти.

Шундан келиб чиққан ҳолда айтишим лозимки, Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганидан жуда хурсандмиз.

Мамлакатингиз иқтисодиёти сўнгги йилларда ўсиб бормоқда. Шундай экан, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳам ушбу жараёнлар билан бир маромда ўсиб бориши лозим. Яъни бунда таълим муассасалари юқори технологияларга мослашган меҳнат бозори талаблари даражасидаги кадрларни етказиб бериши бериши лозим.

Бу жараёнда биз минтақавий ёки мамлакат даражасида ўқув дастурларини рақамлаштириш, керакли ахборот манбалари билан боғлаш, экспертлар малакасини ошириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳамда ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишда кўмаклашишга тайёрмиз», – деди ЮНEСКО вакили.

Учрашув якунида кўтарилган масалалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга ҳамда мулоқотларни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.