× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

Навоийда REDS тадқиқоти натижалари ва педагоглар аттестацияси бўйича семинар ташкил этилди

20 июн 2022

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Республикамиз ҳудудларида “COVID-19» пандемиясининг таълимга таъсири ҳақидаги REDS (Таълимдаги узилишлар ҳақидаги сўровларга жавоблар) халқаро тадқиқоти натижалари ҳамда педагог кадрлар аттестацияси бўйича семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Шу каби семинарлар жорий йилнинг 20 июнь куни Навоий вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мутасаддилар, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, шаҳар, туман халқ таълими бўлимларининг Таълим сифати мониторинги бўлими бошлиқлари иштирок этди.

Семинар давомида Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) ва ЮНEСКО ҳамкорлигида “COVID-19» пандемиясининг таълим жараёнига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган REDS тадқиқоти натижалари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарор ижросини таъминлаш ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича маъруза қилинди.

Тадбир якунида семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.