× Карта сайта
Овозли ҳамроҳлик

Сайтда овозли ҳамкор мавжуд.

матнни тинглаш учун уни сичқонча билан танланг

Махсус имкониятлар

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПEДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ

Фаолият йўналиши бўйича қисқача маълумот

Узлуксиз таълим тизими педагог кадрлари сифати назорати бўлими (кейинги ўринларда «Бўлим» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси таркибидаги Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – «Бош Бошқарма»)нинг мустақил бўлими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Давлат инспекция»си деб юритилади) раҳбариятига бўйсунади.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ҳамда бошқа тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларига, Давлат инспекцияси Низомига, шунингдек, Бош бошқарма Низоми ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Бўлим таълимни бошқарув органлари, таълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда фаолиятини амалга оширади.

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
  • кадрлар тайёргарлиги даражаси ва уларнинг касбий фаолиятини холисона баҳолаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • узлуксиз таълим тизимида педагог кадрларга (кейинги ўринларда «Педагог кадрлар» деб аталади) лавозим ва малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • таълим соҳасидаги бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг педагог кадрларга мос равишда лавозим ва малака тоифаларини беришни ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш учун талаблар ва мезонларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро алоқаларни ривожлантириш.
Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
  • «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва таълим соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига тааллуқли ҳамда педагог кадрлар билим савияси ҳамда касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини назорат қилиш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифалари тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашиш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш учун Давлат инспекцияси раҳбариятга киритиш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш жараёнини ва ўтказиш учун педагог кадрлар ҳақидаги маълумотлар базаларини шакллантириш ва якуний натижаларини таҳлил қилиш ҳамда маълумотномалар тайёрлаш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш даврийлиги ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
  • лавозим ва малака тоифаларига эга бўлган педагог кадрларга белгиланган намунадаги малака тоифаларига оид сертификатлар бериш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларига оид мақола, услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва нашр эттириш;
  • педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш ва уни ўтказиш борасидаги илғор хорижий тажрибаларни мунтазам ўрганиб бориш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари асосида ва Давлат инспекцияси шартномаларига мувофиқ педагог кадрлар лавозим ва малака тоифалари билан шуғулланувчи хорижий таълимни бошқарув органлари ва муассасалари билан ўзаро алоқалар ўрнатиш.
Узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг сифатини назорат қилиш бўлими ўз фаолиятини қуйидаги ҳужжатлар асосида ташкил этади:
Узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг сифатини назорат қилиш бўлими фаолиятининг режаси:
Узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг сифатини назорат қилиш бўлими фаолиятидаги ўрганишлар натижаси: